Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш
Apple брэнди дунёдаги енг қиммат брендга айланди
Жаҳон банки Ўзбекистонни монополиялар таъсирини камайтиришга чақирди
Хитойнинг Монополияга қарши органи 2025-йилда назоратни қандай кучайтиришини айтди
“Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ “Paynet” АЖ томонидан хусусийлаштирилади. Савдолар натижасига кўра битим суммаси 65 млн. АҚШ доллари бўлди.Жараёнда “Deloitte” халқаро компанияси хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида иштирок этди. Шу билан бирга, “Paynet” АЖ "Humo" тўлов тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шунингдек, тизим фойдаланувчиларининг махфий маълумотларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мажбуриятини олди. Битим натижалари Хусусийлаштириш ва давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.
Марказий банк бир кишига расмийлаштирилиши мумкин бўлган банк карталари сонига чеклов киритди. Маълум қилинишича, вақтинчалик қоидалар 2025-йил 1-январдан 31-декабргача амал қилади. Аввалроқ регулятор бир кишига 20 та карта, шу жумладан виртуал ва кобейджинг карталари учун лимит ўрнатилишини э’лон қилган эди. Бунда битта банкда кўпи билан 5 та банк картасини очиш мумкин бўлади. Ушбу чекловлар банкларнинг карталар эмиссияси бўйича ишини оптималлаштириш ва улардан фойдаланиш устидан назоратни кучайтиришга қаратилиши кутилмоқда. Ташаббусларни ишлаб чиқиш якунлангач, Марказий банк уларни жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари муҳокамасига қўйишни режалаштирмоқда.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 2025 йил 1 февралдан бошлаб оддий (йотоқли) йўловчи поездлари нархлари чипта нархининг тариф қисмига нисбатан 10,5 фоизга оширилишини эълон қилди. Аксиядорлик жамияти хабарига кўра, нарх оширилиши темир йўл транспортида йўловчи ташиш харажатларини қисман қоплаш, инфратузилма, электр энергияси, ёқилғи ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, йўловчи вагонлари паркини янгилаш, темир йўл вокзаллари фаолиятини янги замонавий талабларга мувофиқ амалга оширишни яхшилаш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишни та’минлаш зарурати билан изоҳланади.